Польшадаги ватандошлар Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллигини нишонладилар
Октябрь 03, 2025. 17:48 • 45 сония
• 42
ПЛОНЬСК, 3 октябрь. "Дунё" АА/. Польшанинг Плоньск шаҳрида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати байрам тадбирлари ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Байрам тадбирлари Ўзбекистон элчихонаси томонидан "Ватандошлар" жамоат фонди ва "Green Crops" компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбир аввалида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи ҳамда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
Иштирокчиларга давлатимиз раҳбари бошчилигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгиланишлар, хусусан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиши ва ўз салоҳиятларини тўлақонли намоён этиши учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда хорижда билим ва тажриба орттириш имкониятларини янада кенгайтиришга қаратилган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди.
Тантаналарнинг маданий қисмида Камрон Эркинов ва Нодира Сейджанова иштирокида тақдим этилган концерт дастури барчага хушкайфият улашди.
Тадбир доирасида ватандошлар ўртасида футбол ва волейбол бўйича турнир ташкил этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойда кенг нишонланди
Ҳиндистон пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги кенг нишонланди
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги Хитойнинг Шанхай шаҳрида кенг нишонланди