Индонезияда Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди
Ноябрь 25, 2023. 13:43 • 2 дақ
• 1041
ЖАКАРТА, 26 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонасида Индонезия компаниялари вакиллари учун мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Тақдимот Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси ва «Samo travel» сайёҳлик компанияси кўмагида ташкил этилди.
Тадбирда Индонезия Уламолар кенгаши, «ASTINDO» туризм ассоциацияси, шунингдек, «Al-Rizqy», «Al Barokah travel», «Wesgo Travel», «Cosmo Holiday», «Umrah and Haji Khusus», «PAS Tours and Travel» ва бошқа туртистик компаниялар вакиллари иштирок этди.
Тақдимот давомида иштирокчиларга Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш, хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, шунингдек, туризм инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Индонезия Уламолар кенгаши раиси ўринбосари Абд ал-Жабар ўз чиқишида, Ўзбекистонга буюрган ташрифини мамнуният билан эсга олди. «Мен мамлакатимизга 2012 йилда илк бор борганман ва ишонч билан айта оламанки, кейинги йилларда Ўзбекистонда ҳам ижтимоий-иқтисодий, ҳам жамият ҳаётида туб ўзгаришлар рўй берди. Бугунги Ўзбекистон ўзининг «Янги Ўзбекистон» номига тўла мос келади. Бу ўзгаришлар мамлакатнинг туризм индустриясининг ривожланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Дунё ҳамжамияти Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссасини юксак қадрлайди», деди у.
Индонезия вакиллари жорий йил октябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси юксак савияда ташкил этилганини эътироф этишди. Шунингдек, Самарқанд шаҳрига «Жаҳон маданий туризм пойтахти» мақомини бериш тўғрисидаги декларация қабул қилинганини юқори баҳолашди.
Тадбир доирасида икки томонлама алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистоннинг «Samo travel» сайёҳлик агентлиги ва Индонезия сайёҳлик компаниялари ўртасида музокаралар ташкил этилди.
Бўлиб ўтган музокаралар натижасида Индонезия ва Ўзбекистон вакиллари ўртасида 24 та ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Россиянинг Жанубий Кореядаги элчилари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди
Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги бош консули ватандош талабалар билан учрашди
Ўзбекистон элчиси Австрия Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
Стокгольмда Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси ўз вазифасини бажаришга киришди
Ўзбекистон дипломатлари Чеченистонда таҳсил олаётган юртдошларимиз билан учрашдилар