Ўзбекистон ва Россиянинг Жанубий Кореядаги элчилари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди
Декабрь 09, 2023. 13:35 • 59 сония
• 1040
СЕУЛ, 9 декабрь. /«Дунё» AА/. Ўзбекистон элчиси Виталий Фен мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонасида Россиянинг Жанубий Кореядаги элчиси Андрей Кулик билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Очиқ ва дўстона руҳда ўтган учрашувда дипломатлар сўнгги йилларда икки давлат раҳбарларининг саъйи-ҳаракати билан Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сиёсий ва дипломатик алоқалар ҳақиқий ишончли иттифоқчилик ва стратегик шериклик хусусиятига эга бўлиб бораётгани қайд этилди.
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги дўстона алоқалар кун сайин фаоллашиб, ҳамкорликнинг янги йўналишлари очилаётгани, иқтисодиётнинг турли тармоқларида қатор кооперация лойиҳалари амалга оширилаётгани, айниқса ҳудудлараро ҳамкорликка алоҳида эътибор берилаётгани таъкидланди.
Ўзбекистон Президентининг жорий йил 5-7 октябрь кунлари Россияга амалга оширган олий даражали ташриф чоғида эришилган келишувлар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтаргани мамнуният билан қайд этилди.
Андрей Кулик юртимиз аҳолисини Конституциямиз қабул қилинганининг 31 йиллиги билан табриклаб, Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси мамлакат равнақи ва фуқароларнинг манфаатларига хизмат қилишини билдирди.
Мулоқот давомида минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Россия элчиси Андрей Кулик ўзининг ваколат муддати тугаши муносабати билан ташкил этилган ушбу самимий учрашув учун Ўзбекистон элчисига миннатдорлик билдирди.
Виталий Фен Россия элчисининг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Индонезияда Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди
Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги бош консули ватандош талабалар билан учрашди
Ўзбекистон элчиси Австрия Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
Стокгольмда Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси ўз вазифасини бажаришга киришди
Ўзбекистон дипломатлари Чеченистонда таҳсил олаётган юртдошларимиз билан учрашдилар