Logo

Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги бош консули ватандош талабалар билан учрашди

Ноябрь 25, 2023. 11:42 • 36 сония

431
Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги бош консули ватандош талабалар билан учрашди

ОҚТОВ, 25 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги бош консули Отабек Турсинбеков Ш.Есенов номидаги Каспий давлат технологиялар ва инжиниринг университетида таълим олаётган ватандош талабалар билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти билан танишдилар. Ёшларнинг сифатли таълим олиши, бандлиги ва муносиб иш жойлари билан таъминланиши учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, талабаларга ўқишни хорижий давлатлардаги олий ўқув юртларидан республикамиздаги таълим муассасаларига кўчириш тартиби тушунтирилди.

Бундан ташқари, Қозоғистоннинг қонун-қоидаларига риоя қилиш, миллатимизга ёт бўлган ғоялар, экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик бўйича керакли тавсиялар берилди.

Учрашув якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига дипломатдан атрофлича жавоб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш