Logo

Сербияда Ўзбекистон сайёҳлик соҳаси тақдимотини ўтказиш бўйича келишувга эришилди

Март 04, 2026. 14:44 • 2 дақ

177
Сербияда Ўзбекистон сайёҳлик соҳаси тақдимотини ўтказиш бўйича келишувга эришилди

БУДАПЕШТ, 5 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Сербия сайёҳлик агентликлари миллий ассоциацияси (YUTA) раҳбари Александр Сеничич билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида томонлар туризм соҳасидаги Ўзбекистон-Сербия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Икки мамлакат туризм бизнеси вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш, шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ўзаро сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат чоғида етакчи серб туроператорлари, сайёҳлик агентликлари ва тегишли тузилмалари вакиллари учун Сербияда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдимотини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Тадбирни туризм бозори иштирокчиларининг кенг доирасини жалб этган ҳолда юзма-юз шаклда ўтказиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Александр Сеничич ушбу тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда ҳар томонлама ташкилий ёрдам кўрсатишга, жумладан, майдон тақдим этиш, бозорнинг асосий иштирокчиларини таклиф қилишни мувофиқлаштириш, ахборот кўмагини кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдор эканини таъкидлади. Ҳамкорликни янада ривожлантириш учун етарлича имконият мавжудлиги қайд этилди.

Учрашув якунида Сербияда Ўзбекистон туризм соҳаси тақдимотини ўтказиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш