Logo

Шанхай шаҳрида Ўзбекистон–Хитой савдо-иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтиришнинг минтақалараро жиҳатлари муҳокама қилинди

Март 13, 2026. 10:00 • 2 дақ

155
Шанхай шаҳрида Ўзбекистон–Хитой савдо-иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтиришнинг минтақалараро жиҳатлари муҳокама қилинди

ШАНХАЙ, 13 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари Шанхай шаҳрида Хитой–Осиё иқтисодий ривожланиш ассоциацияси (ХОИРА) президенти ўринбосари Чжу Тинбин билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Чжу Тинбин Ўзбекистон ва Хитой давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар юқори даражага кўтарилганини таъкидлади. Шунингдек, сўнгги йилларда делегациялар алмашинуви ва қўшма иқтисодий тадбирлар орқали ҳамкорлик сезиларли даражада кенгайгани қайд этилди.

Мулоқот давомида Хитой томони сифатли ўзбек маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, Ўзбекистонга инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ўзаро манфаатли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари, ассоциациянинг электрон платформаси орқали Ўзбекистондаги лойиҳалар бўйича инвестиция таклифларини маҳаллий компаниялар ўртасида тарқатиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида қўшма тадбирлар ўтказиш, делегациялар ташрифларини ташкил этиш, учинчи Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро форуми ва V Тошкент халқаро инвестиция форумида ассоциацияга аъзо компаниялар иштирокини таъминлаш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш