Logo

Шанхайда ватандошлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Март 18, 2026. 09:30 • 2 дақ

159
Шанхайда ватандошлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

ШАНХАЙ, 20 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Шанхай шаҳрида вақтинчалик истиқомат қилаётган ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда иштирокчиларга Ўзбекистонда ёшлар оид давлат сиёсати, амалга оширилаётган ислоҳотлар навқирон авлоднинг таълим олиши ва ўз иқтидорини намойиш этиши учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўз юритилди.

Шу билан бирга, хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш мақсадида вақтинчалик консуллик ҳисобида туришнинг аҳамияти, Хитой миграция қонунчилиги ва олийгоҳлар тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.

Мулоқот давомида ёшлар ижтимоий тармоқлардаги турли бузғунчи ғоялар ва экстремистик ташкилотлар таъсирига тушиб қолмасликка чақирилди.

Тадбир якунида талабалар билан ҳамкорликда 2026 йил давомида миллий байрамларни нишонлаш, интеллектуал ўйинлар ва спорт мусобақаларини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Бу каби учрашувлар Шанхайдаги ўзбек ёшлари ўртасида жипсликни мустаҳкамлаш ва уларнинг Ватан билан алоқасини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш