Logo

Ўзбекистон ва Япония ҳудудлари ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилмоқда

Март 08, 2026. 12:05 • 2 дақ

40

ТОКИО, 8 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Киото префектурасининг Майзуру шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Сафар доирасида Майзуру шаҳри мэри Акицу Камода, шаҳар кенгаши раиси Рюжи Кимоцуки ҳамда маҳаллий таълим муассасалари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ва Япония ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, таълим, кадрлар тайёрлаш, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар алмашинувларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар мавжуд алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Ташрифнинг муҳим тадбирларидан бири сифатида элчи Майзуру шаҳар кенгашида нутқ сўзлаб, Риштон ва Майзуру шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хусусан улар ўртасида расмий биродар шаҳарлар муносабатларини ўрнатиш ташаббусини илгари сурди. Ушбу таклиф шаҳар раҳбарияти ва кенгаш аъзолари томонидан илиқ кутиб олиниб, мазкур йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қизиқиш билдирилди.

Томонлар икки ҳудуд ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, инсонлар ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш ва келгусида расмий биродарлик муносабатларини ўрнатиш бўйича амалий ишлар олиб боришга келишиб олдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш