Венгриянинг Сегеда университети билан узоқ муддатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилади
Март 04, 2026. 16:58 • 2 дақ
• 201
БУДАПЕШТ, 6 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Будапештдаги элчихонаси дипломатлари Венгрия билан халқаро таълим ҳамкорлигини янада кенгайтириш мақсадида Сегеда университети проректори, профессор Золтан Конья билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда Золтан Коня 2026 йил март ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон–Венгрия ректорлар форуми ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Ушбу форум таълим соҳасидаги Ўзбекистон–Венгрия ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва янги узоқ муддатли ҳамкорлик лойиҳаларини шакллантириш учун самарали платформа сифатида муҳимлиги қайд этилди.
Венгрия томони академик алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма таълим ва тадқиқот ташаббусларини амалга ошириш, Ўзбекистоннинг тегишли олий ўқув юртлари билан алмашинув дастурларини кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Мулоқот жараёнида Бухоро давлат педагогика институти билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум лойиҳасини ишлаб чиқиш, Сегед университетида ўзбек тили курсларини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Шунингдек, икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни чуқурлаштириш мақсадида конструктив мулоқот ва саъй-ҳаракатларни амалий мувофиқлаштиришни давом эттиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси