Logo

Истанбулда оилани мустаҳкамлаш масаласида халқаро конференция бўлиб ўтди

Февраль 19, 2026. 17:11 • 58 сония

187
Истанбулда оилани мустаҳкамлаш масаласида халқаро конференция бўлиб ўтди
Истанбулда оилани мустаҳкамлаш масаласида халқаро конференция бўлиб ўтди
Истанбулда оилани мустаҳкамлаш масаласида халқаро конференция бўлиб ўтди
Истанбулда оилани мустаҳкамлаш масаласида халқаро конференция бўлиб ўтди
Истанбулда оилани мустаҳкамлаш масаласида халқаро конференция бўлиб ўтди

ИСТАНБУЛ, 21 февраль. /“Дунё” АА/. Истанбул тижорат университетида “Оилани мустаҳкамлаш” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Туркия Оила ва ижтимоий хизматлар вазирлиги, “Аёллар ва демократия” жамғармаси (KADEM) ва Ўзбекистон хотин-қизлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти кўмагида ташкил этилди.

Икки кун давом этган анжуманда университет профессор-ўқитувчилари, олимлар, давлат ташкилотлари мутахассислари иштирок этди. Тадбир давомида хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, бу борада Ўзбекистон ва Туркия тажрибасига бағишланган маърузалар тингланди.

Иштирокчилар мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” дастурида белгиланган вазифалар, янги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий мақсадлари билан яқиндан танишди.

Мазкур соҳаларда давлат ва жамоат ташкилотларининг илмий-академик ҳамкорлигини кучайтириш бўйича муҳокамалар ўтказилди.

Тадбир якунида Туркия оила ва ижтимоий хизматлар вазири Маҳинур Ўздемир Гўкташ, KADEM фонди раиси Сумайя Эрдоған Байрактар ва бошқа расмийлар сўзга чиқди. Анжуман оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича икки мамлакат тажрибаси билан ўртоқлашиш, бу борада янги ташаббус ва таклифларни илгари суриш учун платформа бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш