Logo

Ўзбекистон делегацияси ШҲТ доирасидаги навбатдаги маслаҳатлашувларда иштирок этди

Апрель 24, 2026. 21:40 • 54 сония

186
Ўзбекистон делегацияси ШҲТ доирасидаги навбатдаги маслаҳатлашувларда иштирок этди
Ўзбекистон делегацияси ШҲТ доирасидаги навбатдаги маслаҳатлашувларда иштирок этди

ТОШКЕНТ, 24 апрель. /“Дунё” АА/. Бугун Москва шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари даражасида ШҲТнинг халқаро фаолияти ва минтақавий хавфсизлик масалаларига бағишланган навбатдаги маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан хавфсизликка таҳдид ва хатарлар, шунингдек Ташкилот доирасида ташқи сиёсий мувофиқлаштиришни чуқурлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Шунингдек ўқинг

Алоҳида эътибор ШҲТнинг халқаро майдондаги ролини мустаҳкамлаш, минтақавий барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан Ташкилотнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини ривожлантиришга қаратилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш