Logo

Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари Лондонда намойиш этилди

Апрель 20, 2026. 14:30 • 2 дақ

140
Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари Лондонда намойиш этилди
Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари Лондонда намойиш этилди

ЛОНДОН, 20 апрель. /“Дунё” АА/.  Ўзбекистон элчихонасида мамлакатимизнинг сайёҳлик имкониятларини тарғиб қилишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тақдимот тадбири Британиянинг етакчи сайёҳлик компанияларидан бири – “Wild Frontiers Adventure Travel” ва “Uzbekistan Airways” ҳамкорлигида ташкил этилди.

Учрашувда туроператорлар, оммавий ахборот воситалари ва Ўзбекистонга қизиқиш билдираётган меҳмонлар қатнашди.

Иштирокчиларга Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий мероси, машҳур меъморий обидалари, миллий анъаналари ва замонавий туризм инфратузилмаси ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, янгиланган Имом Бухорий мажмуаси, Самарқанд ва Хиванинг сайёҳлик имкониятлари ҳақида алоҳида сўз юритилди. Гастрономик, маданий ва зиёрат туризми йўналишлари ҳам кенг ёритилди.

Тадбирда жорий йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида хорижий сайёҳлар учун “Tax free” тизими (бу хорижлик сайёҳлар товар сотиб олганда, ўша мамлакатда қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)ни қайтариб олиш имконини берувчи тизим) ишга туширилгани маълум қилинди. Бу сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар яратади.

Шунингдек ўқинг

“Wild Frontiers Adventure Travel” компанияси Ўзбекистон бўйлаб турли сайёҳлик пакетлари, жумладан, янги ва ноодатий йўналишларни тақдим этди. Меҳмонларга транспорт, меҳмонхона инфратузилмаси ва хавфсизлик масалалари бўйича ҳам маълумот берилди.

“Uzbekistan Airways”нинг Буюк Британиядаги бренд элчиси Софи Ибботсон Ўзбекистонни хавфсиз, меҳмондўст ва бой маданий меросга эга мамлакат сифатида таърифлади. У ўз тажрибасига таяниб, мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти жуда юқори эканини эътироф этди.

Британиялик ишбилармон Чарльз Тилли тадбир юқори савияда ташкил этилганини айтиб, Ўзбекистон ҳақида кўп янги маълумотларга эга бўлганини билдирди ва келажакда бу мамлакатга бориш нияти борлигини айтди.

Ушбу тадбир Ўзбекистонни халқаро туризм бозорида янада тарғиб қилиш, Буюк Британиядан сайёҳлар оқимини ошириш ва соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш