Logo

“ADCC Open” турнирида ўзбекистонлик ёш спортчи ғалаба қозонди

Январ 18, 2026. 14:32 • 46 сония

128
“ADCC Open” турнирида ўзбекистонлик ёш спортчи ғалаба қозонди

ДОҲА, 18 январь. /“Дунё” АА/. Кеча Қатарда ADCC лигаси доирасида илк бор “ADCC Open” турнири ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур грэпплинг спорт мусобақаси турли мамлакатлардан келган ёш ва иқтидорли спортчиларни бир майдонга жамлади.

Ушбу турнирда Ўзбекистон шарафини Нумонхон Раҳимов ҳимоя қилди. У 11-12 ёшликлар ўртасида 40 килограмм вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Нумонхон Раҳимов мазкур мусобақада Ўзбекистондан иштирок этган ягона атлет ҳисобланади.                         

Қатарда илк бор ташкил этилган “ADCC Open” турниридаги ушбу ғалаба ёш спортчининг юқори спорт маҳоратини ҳамда Ўзбекистон грэпплинг мактабининг салоҳиятини яққол намоён этди. Ушбу натижа мамлакат спорти учун халқаро майдондаги навбатдаги муҳим ютуқ сифатида баҳоланмоқда.

Abu Dhabi Combat Club (ADCC) — жаҳонда грэпплинг ва “submission wrestling” йўналишида энг нуфузли спорт лигаларидан бири ҳисобланади. ADCC мусобақалари юқори рақобат даражаси, қатъий қоидалари ва халқаро иштирокчилар таркиби билан ажралиб туради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш