Logo

"Diplomat Magazine": Ўзбекистон парламенти сайлови миллий қонунчилик талаблари ва халқаро демократик стандартларга мувофиқ тарзда ўтказилди

Ноябрь 07, 2024. 13:23 • 57 сония

318
"Diplomat Magazine": Ўзбекистон парламенти сайлови миллий қонунчилик талаблари ва халқаро демократик стандартларга мувофиқ тарзда ўтказилди

АМСТЕРДАМ, 7 ноябрь. /"Дунё" АА/. Нидерландиянинг етакчи "Diplomat Magazine" журналида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари сайлови якунларига бағишланган мақола эълон қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда шу йил 27 октябрь куни Ўзбекистон парламенти сайлови миллий қонунчилик қоидалари ва халқаро демократик стандартларга мувофиқ ўтказилгани қайд этилган.


Муаллиф Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси мамлакат Конституцияси ва қонун ҳужжатларига қатъий амал қилиб, сайлов жараёнининг очиқлиги ва адолатлигини таъминлаганини ёзган.


"Барча талаблар бажарилди, хусусан, сайлов участкалари зарур жиҳозлар, яширин овоз бериш кабиналари, сайлов қутилари билан жиҳозланди. Марказий сайлов комиссияси томонидан мунтазам равишда матбуот анжуманлари ўтказилди, сайлов участкаларида эса очиқлик муҳити ҳукм сурди. Халқаро кузатувчилар транспорт ва таржимонлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлган ҳолда эркин ҳаракатлана олишди", – дея таъкидланган нашрда.


Мақола муаллифига кўра, бу сайловлар муҳим конституциявий ўзгаришлар ва янада модернизация ва демократлаштиришга қаратилган ислоҳотларнинг иккинчи босқичи бошланганидан кейин мамлакат учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.


"Diplomat Magazine"да эълон қилинган мақола охирида, "Ўзбек халқи, албатта,  ҳар томонлама тараққий этган Янги Ўзбекистонни барпо этиш салоҳиятига эга", – деб ёзилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш