Logo

Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британия собиқ Бош вазири билан учрашув бўлиб ўтди

Декабрь 05, 2024. 10:45 • 47 сония

380
Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британия собиқ Бош вазири билан учрашув бўлиб ўтди

ЛОНДОН, 5 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британия собиқ Бош вазири ва ташқи ишлар вазири, лорд Дэвид Кэмерон билан учрашув ўтказди, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида лорд Дэвид Кэмерон жорий йилнинг 23 апрель куни Тошкентга буюрган ташрифини мамнунлик билан эсга олди ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўрсатилган юксак эътибор учун миннатдорлик билдирди.

Лорд Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва охирги йиллар давомида республиканинг савдо- иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий соҳаларида эришилган ютуқлари билан батафсил таништирилди.

Британия томони Ўзбекистонда юз бераётган янгиланиш ва ўзгаришларни ижобий баҳолаб, Лондонни Тошкент билан барча жабҳаларда алоқаларини кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, хусусан Британия парламентининг янги аъзолари билан алоқаларни жадаллаштириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича амалий алоқаларни давом эттиришга келишилиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш