Logo

Ўзбекистон элчиси Жанубий Корея Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ноябрь 06, 2024. 10:02 • 41 сония

267
Ўзбекистон элчиси Жанубий Корея Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

СЕУЛ, 6 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Абдусаломов Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёлга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.


Хусусан, 2025 йилда режалаштирилган муҳим тадбирларни ўтказишда элчининг ролини ва икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги доимий мулоқотни янада жадаллаштириш лозимлигига урғу қаратилди.


Жанубий Корея Президенти Ўзбекистон элчисига ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон элчиси Алишер Абдусаломов 29 август куни Корея Республикаси пойтахтига ташриф буюрган эди. У 1995 йилдан 2024 йилгача қисқа танаффус билан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Виталий Фен ўрнига тайинланган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш