Logo

Ўзбекистон элчиси Польша миллий мудофаа вазири ўринбосари билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди

Декабрь 20, 2024. 16:46 • 37 сония

132
Ўзбекистон элчиси Польша миллий мудофаа вазири ўринбосари билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди

ВАРШАВА, 20 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Польша миллий мудофаа вазирининг ўринбосари Павел Бейда билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Вазир ўринбосари Павел Бейда мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиш муҳимлигини ва Польша Ўзбекистоннинг мудофаа салоҳиятини ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёрлигини таъкидлади.

Томонлар, шунингдек, икки мамлакат алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

Учрашув якунида, Польшанинг хорижий шериклар, шу жумладан, Ўзбекистон билан ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириши минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда устувор йўналишлардан бири бўлиб қолиши қайд этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш