Ўзбекистон элчиси ва Миср ТИВ раҳбари ўринбосари барча соҳаларда ўзаро алоқаларни янги босқичга кўтариш муҳимлигини қайд этдилар
Август 16, 2024. 15:29 • 59 сония
• 202
ҚОҲИРА, 16 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев Миср ташқи ишлар вазири ўринбосари Аҳмад Шаҳин билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Ўзбекистон-Миср алоқаларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, турли даражалардаги ташрифлар ва тадбирларни биргаликда уюштириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда асосий эътибор катта салоҳият мавжуд соҳалар, хусусан, ҳудудлараро ҳамкорлик ва савдо-инвестициявий имкониятларга қаратилди. Миср эркин иқтисодий зоналарида саноат кооперациясини йўлга қўйиш, текстиль, маиший техника, қишлоқ хўжалиги ускуналари, минерал ўғитларни биргаликда ишлаб чиқариш ва уларни Африка ҳамда Европа бозорларига экспортини йўлга қўйиш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, томонлар қишлоқ хўжалиги, пахтачилик ва чорвачилик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, биргаликда янги уруғчилик навларини яратиш, икки давлат иқлимига мос келувчи ўсимликларни айрибошлаш ва парваришлаш, синов ишларини олиб бориш ва бошқа йўналишларда алоқаларни мустаҳкамлашга эътибор қаратдилар.
Маданий-гуманитар соҳа икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, адабий ҳамкорлик, асарлар таржимаси, буюк аждодларимиз меросини биргаликда тадбиқ қилиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Мазкур масалаларни батафсил муҳокама қилиш мақсадида жорий йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 11-даврасини ва Ўзбекистон-Миср бизнес-форумини ўтказиш тўғрисида аҳдлашиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди