Logo

Ўзбекистон ва Польша илмий-тадқиқот институтлари қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма инновацион лойиҳаларни амалга оширади

Август 12, 2025. 14:26 • 41 сония

51
Ўзбекистон ва Польша илмий-тадқиқот институтлари қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма инновацион лойиҳаларни амалга оширади

СКИЕРНЕВИЦА, 12 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари Польшанинг Скиерневица шаҳридаги "Tha National Institute of Horticultural Reasearch" илмий-тадқиқот институти фаолияти билан танишдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар доирасида институт раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар билан учрашувлар бўлиб ўтди. Унда институтнинг илмий-тадқиқот фаолияти, хусусан боғдорчилик, ўсимликлар генетикаси, биотехнология, тупроқшунослик ва агротехника соҳаларидаги инновацион лойиҳалари хусусида фикр алмашилди.

Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида институтнинг илмий-амалий тажрибасини ўрганиш ва қўллаш имкониятлари муҳокама қилинди. Айниқса, маҳсулотларни экспорт қилиш жараёнида инновацион технологиялар ва юқори замонавий ёндашувларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Ўзбекистоннинг тегишли илмий-тадқиқот муассасалари ва "InHort instytut ogrodnic" институти ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш