Ўзбекистон Бош консули Татаристон Раиси томонидан қабул қилинди
Сентябрь 02, 2024. 13:35 • 2 дақ
• 450
ҚОЗОН, 2 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консули Нодиржон Қосимов Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов томонидан қабул қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Татаристон Раиси Рустам Минниханов Ўзбекистон билан ўзаро ишончли ва дўстона муносабатларни юқори баҳолаб, бунда Президент Шавкат Мирзиёевнинг алоҳида ҳиссаси борлигини эътироф этди. Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида тарихан узвий ришталар мавжудлиги ва алоқаларни янада мустаҳкамланиши борасида мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасининг муҳим ўрни қайд этилди.
Ўз навбатида, Бош консул Нодиржон Қосимов Татаристон Республикаси раҳбариятининг Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлашга доимий эътибори ва самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, ўзаро савдода маҳсулот ҳажми ва номенклатурасини ошириш ва хизматлар доирасини кенгайтириш учун барча имкониятлар мавжуд эканлиги алоҳида эътироф этиб, Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида турли соҳа ва йўналишларда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини таъкидлади.
Учрашув давомида, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, шу жумладан талабалар алмашинуви ва кадрлар тайёрлаш, шунингдек, Чирчиқ ва Жиззахда амалга оширилган лойиҳалар ҳамда Бухоро ва Навоий вилоятларида қўшма саноат майдонларини ташкил этиш ва бошқалар масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, 46 ёшли Нодиржон Қосимов Қозонга бош консул этиб тайинланишидан олдин Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келган. Нодиржон Қосимов 2018-2023 йилларда Бош консулхонасини бошқарган ва Эрондаги элчи этиб тайинланган Фариддин Насриевни ўрнига тайинланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади