Германияда ўтган халқаро футбол турнирида ватандошлардан тузилган Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади
Август 21, 2025. 13:06 • 1 дақ
• 39
ШТАЙНБАХ-ҲАЛЛЕНБЕРГ, 21 август. /"Дунё" АА/. Германиянинг Тюрингия федерал ўлкаси Штайнбах-Ҳалленберг шаҳрида "Food-Ball-Cup" халқаро футбол турнири ва миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Шаҳар мэрияси, Жанубий Тюрингия савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон билан ҳамкорликда фаолият юритувчи "Simson Private Akademie" компанияси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Германияда яшовчи ватандошларимиз, турли миллат вакиллари ва маҳаллий аҳоли иштирок этди.
Менц-Арена стадионида ўтган турнирда Ўзбекистон, Германия, Вьетнам, Ҳиндистон, Тунис, Монголия ва Тожикистон жамоалари ўзаро куч синашди. Ўзбекистон шарафини Германияда истиқомат қилаётган ёш ватандошлардан тузилган жамоа ҳимоя қилди.
Қизғин беллашувлар натижасида финалга Ўзбекистон ва Германия жамоалари йўл олди. Ҳал қилувчи баҳсда мезбонлар ғалаба қозонди. Ўзбекистон терма жамоаси эса иккинчи ўрин билан чекланди.
Турнир якунида юртдошларимиз Рустамов Муҳаммадрасул "Энг яхши ўйинчи", Диёрбек Каримжонов "Энг яхши тўпурар", Миржалол Бегимов эса "Энг яхши дарвозабон" деб топилди.
Турнир доирасида ташкил этилган миллий таомлар фестивалида иштирокчилар ўзбек тўй оши, ҳинд таомлари, Вьетнам ширинликлари ва Тюрингия братвурсти каби таомлардан татиб кўрдилар.
Тадбир, шубҳасиз, миллатлараро дўстлик ва маданий алмашинувни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Эътиборлиси, Ўзбекистон вакиллари нафақат футбол майдонида, балки гастрономик йўналишда ҳам миллий салоҳиятларини юқори даражада намоён этишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади