Logo

Исломободда Ўзбекистон ва Покистон етакчи таҳлил марказлари ўртасида 2025 йилда қўшма тадбирлар ўтказиш бўйича келишиб олинди

Декабрь 27, 2024. 12:05 • 2 дақ

158
Исломободда Ўзбекистон ва Покистон етакчи таҳлил марказлари ўртасида 2025 йилда қўшма тадбирлар ўтказиш бўйича келишиб олинди

ИСЛОМОБОД, 27 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев кеча Покистоннинг "Muslim Institute" таҳлил маркази директори ўринбосари Асиф Танвир билан билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Покистон таҳлилий марказлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма тадқиқотлар ва тадбирларни ўтказиш масалаларини муҳокама қилинди.

"Ўзбекистон Марказий Осиёда муҳим роль ўйнайди. Мамлакат бугун Шарқ ва Ғарбни ўзаро боғловчи кўприк вазифасини бажармоқда. Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари Буюк Ипак йўлидаги илм-фан, санъат ва савдонинг рамзи бўлиб, Покистонда ҳам ўз аксини топган. Тарихий, диний ва маданий муштараклик икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун замин яратмоқда", - дея қайд этди Асиф Танвир

Эксперт Ўзбекистон раҳбариятининг минтақавий боғлиқлик ташаббуси нафақат давлатларимиз ўртасида стратегик алоқаларни чуқурлаштириш учун муҳим, балки икки халқни қайта бирлаштирувчи умумий ҳаракатлар дастури бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Шу жиҳатдан "Muslim Institute" Ўзбекистон таҳлил марказлари ва экспертлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга қаратилган истиқболли тадбирлар ва тадқиқотларни ташкил этишга қизиқиш билдирди.

Ўзбекистон "ақл марказлари" билан онлайн-учрашувлар, қўшма тадбирлар ва ўзаро ташрифларни ташкиллаштиришга келишиб олинди. Жумладан, Покистон томони 2025 йил март ойида Исломободда ўзаро муносабатларнинг устувор йўналишига бағишланган қўшма илмий-амалий семинар ўтказиш ташаббусини илгари сурди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш