Logo

Испаниянинг кўптармоқли тиббиёт муассасалари Ўзбекистонда ўз филиалларини очиш имкониятларини ўрганмоқда

Август 11, 2024. 06:47 • 41 сония

226
Испаниянинг кўптармоқли тиббиёт муассасалари Ўзбекистонда ўз филиалларини очиш имкониятларини ўрганмоқда

МАДРИД, 11 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испаниянинг "HM Hospitales Group" ва "Quirоn Hospital Group" кўптармоқли тиббиёт муассасаларининг халқаро алоқалар департаментлари бошлиқлари Хорхе Альварес ва Моника Фигерола билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.  

Суҳбат чоғида мазкур клиникалар ва юртимиздаги тиббиёт муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, хусусан тиббиёт ходимларини қулай шартлар асосида малакасини ошириш, онлайн ёки офлайн курсларни ташкил қилиш, клиникалар мутахассислари томонидан маҳорат дарсларини ўтказиш, тиббиёт олий таълим муассасалари билан тадқиқот лойиҳаларини олиб бориш, шунингдек, Ўзбекистонда ушбу компаниялар филиалларини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида, жорий йилнинг сентябрь ойида испан компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга сафарини амалга ошириш ва унинг доирасида республиканинг тегишли вазирлик ва ихтисослаштирилган муассасаларида музокаралар ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш