Жанубий Кореянинг оммабоп телеканали Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти ҳақида кўрсатув суратга олишни режалаштирмоқда
Март 15, 2024. 15:04 • 45 сония
• 126
СЕУЛ, 15 март. /"Дунё" АА/. Жанубий Кореянинг оммабоп "SKYLifeTV" телекомпаниясининг машҳур шахслар иштирокида бўлиб ўтадиган "ENA" теледастури ва кўплаб корейс сериалларида суръатга тушган машҳур актёрларидан иборат ижодий гуруҳ Ўзбекистоннинг хорижий сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган жойлари ҳақида кўрсатув олишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Жанубий Корея телекомпаниясининг суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонга ижодий сафари давомида Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бўлади. Сафар чоғида мамлакатимизнинг сайёҳлик имкониятлари, маданий ва тарихий жойлари, дам олиш масканлари, гастрономияси, ҳунармандчилик анъаналари ҳақидаги махсус кўрсатув суратга олинади.
"Ушбу дастур Жанубий Корея аҳолиси учун қизиқарли бўлади. Ундан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистоннинг бой маданияти, тарихи ва туризм салоҳиятини кореяликлар севиб томоша қиладиган машҳур актёрлар ёрдамида очиб беришдан иборат. Бу ўз навбатида, юртингизга сайёҳлар сонининг кўпайишига хизмат қилади, деб умид қиламан" – деди "ENA" теледастури директори Пак Чонг Хон.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади