Швеция ташқи ишлар вазири Ўзбекистон элчисини қабул қилди

Декабрь 06, 2023. 14:30 • 2 дақ

192
Швеция ташқи ишлар вазири Ўзбекистон элчисини қабул қилди

СТОКГОЛЬМ, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. 4 декабрь куни Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Билльстрём билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат чоғида сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Швеция ТИВ раҳбари Стокгольмда Ўзбекистон элчихонаси очилганини ва дипломатик миссия раҳбари лавозимига киришганини олқишлади.


Томонлар тоғ-кон саноати, телекоммуникация, соғлиқни сақлаш, инновацион технологиялар, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва чиқиндиларни қайта ишлаш соҳаларида Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлиги масалалари юзасидан фикр алмашдилар.


11 декабрь куни Стокгольмда бўлиб ўтадиган ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи раунди ўзаро манфаатли барча соҳаларда Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашига ишонч билдирилди.

Шунингдек ўқинг


Учрашув якунида вазир элчига Ўзбекистон-Швеция муносабатларини ривожлантириш борасидаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.


Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрь куни Стокгольм шаҳрида Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниевнинг Швеция Қироли Карл XVI Густавга ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.


2022 йилда Швеция пойтахтида очилган дипломатик ваколатхона мамлакатимизнинг хориждаги 36-элчихонаси бўлди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш