Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Малайзия Подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди
Март 20, 2024. 16:09 • 55 сония
• 558
КУАЛА-ЛУМПУР, 20 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Каромиддин Гадоев бугун Малайзия Подшоҳи Султон Иброҳимга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Истана Негара" саройида бўлиб ўтган маросимдан сўнг кечган мулоқот давомида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Малайзия Подшоҳи Ўзбекистон Президентига юксак ҳурмат ва самимий тилакларини билдирди. Ўзбекистон халқига файзу барака, тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва фаровонлик тилади.
Малайзияда Ўзбeкистон ишончли қардош давлат сифатида кўрилиши ҳамда республика билан бугунги илиқ ва дўстона муносабатлар юксак қадрланиши билдирилди.
Икки мамлакатни тарихий ришталар, муштарак дин, маънавий қадриятлар боғлаб туриши таъкидланди. Сўнгги йилларда олий ва юқори даражадаги мулоқот жадаллашиб бораётгани ижобий баҳоланди. Келгусида икки томонлама муносабатларнинг барча соҳаларда янада кенгайишига умид билдирилди.
Суҳбат якунида Малайзия Подшоҳи Ўзбекистон элчисига икки томонлама муносабатларни янада юксалтириш йўлидаги ишларига муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Каромидин Гадоев 30 ноябрь куни Куала-Лумпурга ташриф буюрди. Бунга қадар у ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади