Ўзбекистон ва Покистон "ақл марказлари" ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатилади
Ноябрь 17, 2024. 11:17 • 42 сония
• 179
ИСЛОМОБОД, 18 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг "Golden Ring Economic Forum" (GREF) таҳлилий маркази раиси Сикандер Афзал ва марказ президенти Хаснаин Реза билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Покистоннинг етакчи таҳлилий, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда "ақл марказлари" ўртасида яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Марказ раиси Сикандер Афзал давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ва саъй-ҳаракатлари билан мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар, конструктив ва прагматик ташқи сиёсатни юқори баҳолаб, улар аҳоли турмуш даражасини ҳамда мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Покистон томони республикамизнинг етакчи илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.
Учрашув сўнггида минтақавий боғлиқлик ташаббуси доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва бошқа масалалар бўйича қўшма ахборот-таҳлилий ҳамда илмий-тадқиқот ишларини олиб мақсадида Ўзбекистон "ақл марказлари" билан ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади