Ўзбекистон элчиси Коломбо шаҳрида Шри-Ланка Бош вазири билан учрашди
Июль 28, 2025. 19:42 • 2 дақ
• 132
КОЛОМБО, 28 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси (қароргоҳи Исломобод шаҳрида жойлашган) Алишер Тўхтаев Шри-Ланка Бош вазири Ҳарини Амарасурия билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Бош вазир Ҳарини Амарасурия Ўзбекистон элчисини Шри-Ланкадаги дипломатик миссиясига расман киришгани билан самимий табриклади. Ҳукумат раҳбари Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкор сифатида эътироф этиб, мамлакатларимиз ўртасида барча даражаларда жадал ва конструктив мулоқотни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Шри-Ланка Бош вазири, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар жараёнига эътибор қаратиб, рақамлаштириш, давлат бошқарувини модернизация қилиш, таълим сиёсати ва инсон капиталига инвестиция йўналишларида муваффақиятли тажриба шаклланганини эътироф этди.
Бундан ташқари, у айни пайтда Шри-Ланка Олий ва касб-ҳунар таълими вазирлигига бошчилик қилишини айтиб, таълим ва касбий тайёргарлик соҳаларидаги ҳамкорликни изчил йўлга қўйиш, икки мамлакат ўртасида кадрлар тайёрлаш, академик алмашинувлар ва қўшма тадқиқотларни амалга ошириш бўйича аниқ ташаббусларни илгари сурди.
Ўзаро шерикликни институционал асосда чуқурлаштириш мақсадида Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссияни тузиш, икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасида мунтазам сиёсий маслаҳатлашувларни йўлга қўйиш борасидаги ташаббуслар қўллаб-қувватланди.
Транспорт ва логистика соҳаларидаги истиқболли лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, Жанубий Осиё ва Океания мамлакатларига чиқиш имконини берувчи Ўзбекистон – Шри-Ланка савдо-логистика хабини яратиш таклифи илгари сурилди.
Ўзаро манфаатли ва истиқболли соҳалар – рақамли иқтисодиёт, электрон савдо, фармацевтика, тиббий туризм ва сайёҳлик каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Шри-Ланка Бош вазири Тошкент ва Коломбо ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш кераклигини қайд этиб, бу сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларни фаоллаштириш учун муҳим омил бўлишини таъкидлади.
Суҳбат давомида халқаро ва минтақавий масалалардаги ҳамкорлик, БМТ ва бошқа нуфузли ташкилотлар доирасида шериклик, ташаббусларни ўзаро мувофиқлаштириш юзасидан томонларнинг ёндашувлари якдил эканлиги тасдиқланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади