Logo

Польша Ўзбекистонга грант ва молиявий-техник кўмак кўрсатишга тайёр

Май 07, 2024. 16:15 • 47 сония

250
Польша Ўзбекистонга грант ва молиявий-техник кўмак кўрсатишга тайёр

ВАРШАВА, 7 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Агзамходжаев Польша ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Магдалена Полак-Золадкевич ва Ҳамкорликни ривожлантириш департаменти директори Магдалена Сидорович билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни барча соҳаларда янада жадаллаштириш, Польшадан Ўзбекистонга грант ва молиявий-техник кўмак жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Польша вакиллари ўзбекистонлик талабалар учун ҳар йили Акадeмик алмашинув миллий агeнтлигининг (NAWA) грантлари ва стипендиялари тақдим этилишини маълум қилди.

Шунингдек, Польша ТИВ Ҳамкорликни ривожлантириш департаменти ва Лех Качинский номидаги Давлат бошқаруви миллий мактабининг (KSAP) "Шарқий ҳамкорлик давлат бошқаруви академияси" (AAPPW) дастури орқали Ўзбекистон давлат идоралари ходимлари учун икки ҳафталик махсус малака ошириш тренинглари ташкил этиш мумкинлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, Польша Стратегик захиралар давлат агентлиги, "Lane Kirkland" стипендия дастури, "EURLO" дастури, "Adamed" компанияси ва бошқа жамғармалар орқали Ўзбекистонга Польшадан грант ва молиявий-техник кўмакни икки баробарга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш