Ўзбекистон вакили ФАО ҳузурида аккредитациядан ўтди
Февраль 01, 2024. 19:38 • 59 сония
• 1282
РИМ, 1 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳузуридаги доимий вакили Абат Файзуллаев ташкилот бош директори Цюй Дунъюйга ишонч ёрлиғини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат давомида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ФАО ўртасидаги ўзаро муносабатлар янги босқичга кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўтган йиллар давомида икки томонлама олий ва юқори даражадаги қатор учрашувлар, шунингдек, Самарқанд шаҳрида ФАО шафелигида ўтказилган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ҳамда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳалар кўлами Ўзбекистоннинг ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратаётганидан далолат экани таъкидланди.
ФАО томонига юртимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар ва «Ўзбекистон – 2030» стратегияси мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Ташкилот бош директори Цюй Дунъюй ўз навбатида, ушбу эзгу мақсадларга эришишда Ўзбекистон билан 2030 йилга қадар мўлжалланган кенг қамровли янги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.
Ушбу ҳамкорлик доирасида қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар, рақамлаштириш, инсон капиталини ривожлантириш, соҳада бошқарувнинг самарали механизмларини жорий этиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича қўшма тадбирларни ўтказиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил ноябрь ойида Ўзбекистоннинг янги элчиси Абат Файзуллаев Италия Президенти Сержо Маттареллага ўзининг ишонч ёрлиқларини топширган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади