Ўзбекистон элчиси Япониянинг Канагава префектураси губернатори билан ҳудудлараро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Январ 04, 2025. 07:53 • 2 дақ

• 1223
Ўзбекистон элчиси Япониянинг Канагава префектураси губернатори билан ҳудудлараро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

ТОКИО, 4 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ҳамда Япония ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, туризм ва таълим йўналишларида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида Канагава префектураси губернатори Южи Куроива билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув аввалида Южи Куроива томонидан Ўзбекистонда сўнгги йилларда давлат раҳбари бошчилигида прагматик, очиқ ва яқин қўшничилик алоқаларига асосланган ташқи сиёсат олиб борилаётгани алоҳида таъкидланиб, ушбу сиёсат минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, умумий ривожланиш ва тараққиёт учун муҳим омил бўлиб хизмат қилаётгани билдирилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, Ўзбекистонда сўнгги йилларда яратилган қулай инвестициявий муҳит натижасида хорижий томон вакиллари, жумладан япон инвесторларининг мамлакатимизга бўлган қизиқиши тобора ошиб бораётгани ҳамда тўғридан-тўғри япон инвесторлари маблағлари билан ташкил этилган компаниялар сони ҳам бир неча баробар ошгани таъкидланди.

Учрашувда Канагава префектурасининг юқори иқтисодий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда мамлакатларимиз ҳудудлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда инвестициявий, таълим, туризм ва маданият йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш