Ўзбекистон элчиси Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штати бош котиби билан учрашув ўтказди
Декабрь 03, 2024. 15:09 • 43 сония
• 197
КОЛКАТА, 3 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штати бош котиби Манож Пант билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида мамлакатимизда сўнгги йилларда ҳаётга тадбиқ этилаётган изчил ислоҳотларнинг натижалари, турли соҳаларда халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида сўзлаб берилди. Жумладан, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳудудлари ўртасида амалга оширилаётган яқин ҳамкорлик тажрибасига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Манож Пант Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнини катта қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлаб, ҳудудлараро муносабатларни ривожлантириш истиқболларини қўллаб-қувватлади. Хусусан, мазкур штатда чарм-пойабзал, тўқимачилик, аюрведик тиббиёт каби тармоқлар ривож топганига эътибор қаратиб, ушбу йўналишларда шериклик алоқаларини ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
Учрашув доирасида тўқимачилик, тери-кўнчилик, фармацевтика, заргарлик, ахборот технологиялари, олий таълим, туризм каби соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди, бошқа долзарб масалаларга эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди