Ўзбекистон элчихонаси томонидан туҳфа этилган планшетлар Хонободдаги техникумга етказилди

Июнь 22, 2026. 11:00 • 2 дақ

105
Ўзбекистон элчихонаси томонидан туҳфа этилган планшетлар Хонободдаги техникумга етказилди

ХОНОБОД, 22 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Касбий таълим агентлиги кўмагида юртимизнинг Покистондаги элчихонаси томонидан беғараз ёрдам сифатида юборилган планшетлар Хонобод шаҳридаги 2-сонли техникумга етказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тақдим этилган планшетлар ўқув жараёнида электрон дарсликлар, интерактив таълим платформалари ва онлайн ресурслардан фойдаланишда фаол қўлланилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, улар талабаларнинг мустақил таълим олиш имкониятларини кенгайтиради ҳамда рақамли саводхонлик даражасини оширишга хизмат қилади.

Планшетларни топшириш тадбирида сўзга чиққан техникум ўқитувчилари мазкур ташаббус Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, давлат идоралари ва таълим муассасалари ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг яна бир ёрқин намунаси эканини таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

Педагоглар бундай амалий ёрдамлар мамлакатимизда касбий таълим тизимини модернизация қилиш ва уни халқаро стандартларга мослаштиришга хизмат қилишини қайд этди.

“Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси томонидан тақдим этилган беғараз кўмак учун жамоамиз номидан миннатдорлик билдирамиз. Планшетлар махсус фан ўқитувчиларига тақдим этилади. Ушбу қурилмалар ўқувчиларимизга электрон таълим ресурсларидан кенг фойдаланиш, янги билим ва кўникмаларни мустақил ўзлаштириш имконини беради”, деди техникум директори Жалолидин Маматов.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш