Ўзбекистон элчиси Британия Жамоатлар палатаси қўмитаси раиси билан парламентлараро алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
Март 26, 2024. 11:42 • 2 дақ
• 190
ЛОНДОН, 27 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британия парламенти Жамоатлар палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси раиси Алисия Кёрнс билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Алисия Кёрнс Янги Ўзбекистон ҳаётида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади. Шунингдек, у Лондонда Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга қизиқиш ортиб бораётгани таъкидлади.
Алисия Кёрнснинг айтишича, 2023 йил охирида ўзи раҳбарлик қилаётган қўмита томонидан "Чорраҳадаги мамлакатлар: Буюк Британиянинг Марказий Осиёдаги иштироки" мавзусида маъруза тайёрланган. Унда Марказий Осиёнинг самарали стратегиясини яратиш бўйича ҳукуматларга тавсиялар берилган.
Депутат сўнгги бир йил ичида парламентлараро алоқаларнинг сезиларли фаоллашганини олқишлади. Хусусан, унинг 2023 йил май ойида Ўзбекистонга ташрифи якунлари, Парламентлараро иттифоқдаги Британия гуруҳи делегациясининг 2023 йил сентябрь ойида ва Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаеванинг 2024 йил январь ойида Лондонга ташрифи якунлари икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги мулоқот ва шерикликнинг сезиларли даражада мустаҳкамланишига хизмат қилди.
Томонлар тоғ-кон саноати, инфратузилма ва капитал бозорларига эътибор қаратган ҳолда савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.
Учрашув якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни муҳокама қилиш учун алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади