Ўзбекистон элчиси Қатар Амирига ишонч ёрлиқларини топширди
Март 19, 2024. 12:44 • 47 сония
• 255
ДОХА, 19 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Ашраф Ходжаев кеча Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Маросим Дохадаги Лусаил саройида бўлиб ўтди. Фахрий қоровул сафини айланиб ўтгач, элчининг Қатар раҳбари билан мулоқоти бўлиб ўтди.
Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон Президентига самимий салом ва эзгу тилакларини йўллади. Қатар етакчиси ўтган йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга биринчи ташрифини, тарихий Самарқанд шаҳрини зиёрат қилганини илиқ эсга олди.
Амир Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этди.
Суҳбат якунида Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон элчисига мамлакатларимиз халқлари фаровонлиги йўлида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муваффақият тилади.
Эслатиб ўтамиз, Ашраф Ходжаев шу йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси сифатида Дохага ташриф буюрди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади