Logo

Ўзбекистон элчиси Бельгияликлар қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

Февраль 08, 2024. 17:08 • 35 сония

1381
Ўзбекистон элчиси Бельгияликлар қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

БРЮССЕЛЬ, 8 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозиловнинг Бельгияликлар қироли Филиппга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир доирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Қирол Филипп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур ҳурмат ва илиқ тилакларни изҳор қилди.


Икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.


Бельгия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги динамикаси юқори баҳоланди. Кенг йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги элчиси Ғайрат Фазилов 2023 йилнинг 5 декабрь куни Брюсселга ташриф буюрган эди. Бельгияга тайинланишидан олдин у ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш