Logo

Ўзбекистон элчиси Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси билан учрашди

Март 28, 2024. 11:50 • 51 сония

205
Ўзбекистон элчиси Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси билан учрашди

ЛОНДОН, 28 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси, лорд Уэверли билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Лорд Уэверли Ўзбекистонда амалга оширилаётган, ўзбек халқи фаровонлигини ошириш ва мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

"Ўзбекистонда бир неча бор бўлганман. 2021 йилдаги сўнгги ташрифим чоғида мамлакатда амалга оширилаётган, халқ манфаатларига чинакам хизмат қилувчи ислоҳотлар самараси билан шахсан танишдим", – дейди лорд.

Мулоқот чоғида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги сиёсий мулоқот ва ҳамкорликни фаоллаштириш режалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон-Буюк Британия парламентлараро мулоқотини мустаҳкамлаш қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг қўшимча механизмларини яратиши таъкидланди.

Томонлар, шунингдек, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш зарурлиги ҳақида фикр алмашдилар.

Учрашув якунида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, элчи Равшан Усманов Буюк Британия парламенти Жамоатлар палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси раиси Алисия Кёрнс билан ҳам музокаралар ўтказган эди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш