Ўзбекистон элчиси Ҳиндистон молия вазири билан учрашди
Сентябрь 24, 2024. 20:15 • 42 сония
• 179
ДЕҲЛИ, 25 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистон молия вазири Нирмала Ситҳараман билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг изчил саъй-ҳаракатлари самарасида сўнгги йилларда турли йўналишлардаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари сифат жиҳатидан юқори даражага кўтарилгани, инвестициялар ва савдо-сотиқ кўрсаткичлари юксалгани, ҳиндистонлик туристларнинг Ўзбекистонга оқими фаоллашгани таъкидланди.
Ҳиндистонлик тадбиркорларнинг Ўзбекистондаги фаолияти кўламини янада кенгайтириш, жумладан, Термиз халқаро савдо марказида турли қўшма лойиҳалар амалга ошириш, республикамизда ишлаб чиқарилаётган ва етиштирилаётган маҳсулотларнинг Ҳиндистонга экспорт ҳажмини янада кўпайтириш, шу мақсадда товарларнинг ўзаро ҳаракати учун қулай муҳит яратиш, тариф ва нотариф талабларни юмшатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, етакчи халқаро молия ташкилотлари доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади