Ўзбекистон элчиси Япония адлия вазири билан учрашди
Сентябрь 14, 2025. 08:40 • 43 сония
• 74
ТОКИО, 14 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония адлия вазири, Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси ижро қўмитаси раиси Кейсуке Сузуки билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув аввалида Кейсуке Сузуки Ўзбекистон ва Японияни узоқ йиллик тарихга эга ўзаро ишонч ва дўстлик ришталарига асосланган алоқалар боғлаб туриши таъкидланди. Ҳозирги мураккаб геосиёсий вазиятда Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда Япония учун Ўзбекистон муҳим стратегик ҳамкор мамлакат экани билдирилди.
"Шу йил май ойида Ўзбекистонга амалга амалга оширган ташрифим жуда самарали бўлди. Ташриф доирасида эришилган келишувлар натижасида Япония ҳукумати 2026 йилда илк бор Япония ва Марказий Осиё давлатлари адлия вазирлари йиғилишини ўтказишни режалаштирмоқда", – деди у.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги кенг қамровли ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади