Ўзбекистон ва Бельгия олий таълим муассасалари ўртасида илмий ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Январ 17, 2025. 16:11 • 48 сония
• 199
БРЮССЕЛЬ, 19 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Бельгиянинг Хасселт тадқиқот университети ректори Бернард Ванхойсден билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон ва Бельгия ўртасида олий таълим, малакали кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, юртимиздаги илмий марказлари ҳамда мазкур университет ўртасида академик алоқаларни ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бельгия университети раҳбарияти Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу жумладан талабалар, тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда қўшма алмашинув дастурларини амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси