Туркиянинг Кожаэли вилояти раҳбарияти билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди
Декабрь 24, 2024. 07:11 • 2 дақ
• 136
ИСТАНБУЛ, 25 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатларининг Туркиянинг Кожаэли вилоятига ташрифи давомида шаҳар ҳокими Тахир Буюкакин, губернатор Илҳами Акташ, вилоят Саноат палатаси раҳбари Айхан Зейтиноглу ва "Gebze Güzelleri" саноат зонаси раҳбари Адем Жейлан билан музокаралар ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувларда икки томонлама ва минтақалараро савдо-иқтисодий, маданий, таълим ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Туркия томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатимиздаги эркин иқтисодий зоналарда хорижий инвестор ва тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.
Тахир Буюкакин Ўзбекистон ва Туркиянинг маданий, тарихий ва тил жиҳатидан яқинлиги, шунингдек, давлат раҳбарларининг дўстона алоқалари кўп жиҳатдан икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланишига ҳисса қўшаётганини таъкидлади. Шунингдек, дипломатларимизга Кожаэли минтақасининг иқтисодий ва ижтимоий салоҳияти ҳақида маълумот берди.
Кожаэли вилояти Саноат палатаси раҳбари Айхан Зейтиноглу билан ўтказилган музокараларда Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга катта қизиқиш билдирилди.
Саноат палатаси раҳбари Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик ҳамда турк ишбилармон доираларининг мамлакатимизга инвестиция киритиш масаласини ўрганиш мақсадида делегациялар алмашинувини йўлга қўйишни таклиф қилди.
Ўз навбатида, Адем Жейлан саноат зонаси ҳудудида ўзбекистонлик инвесторлар учун логистика марказини ташкил этиш, мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сақлаш учун омборлар ажратиш, шунингдек, Гебзе денгиз порти орқали Европа ва Африка мамлакатларига экспорт қилиш имкониятларини яратишга тайёрлигини билдирди.
Музокаралар якунида икки томонлама ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўзбекистонлик тадбиркорлар делегацияси иштирокида Кожаэли вилоятида бизнес-форум ташкил этишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади