Ўзбекистон ва Хорватия шаҳарлари ўртасида янги шериклик йўналишлари белгиланди

Июнь 29, 2026. 17:00 • 55 сония

93
Ўзбекистон ва Хорватия шаҳарлари ўртасида янги шериклик йўналишлари белгиланди

ДУБРОВНИК, 29 июнь. /“Дунё” АА/. Хорватияда бўлиб ўтаётган “Дубровник форуми” доирасида Ўзбекистон элчиси Ойбек Шаҳавдинов Дубровник шаҳри мэри Мато Франкович билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида томонлар икки мамлакат ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилди.

Суҳбат жараёнида асосий эътибор Самарқанд ва Дубровник шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри шериклик ҳамда дўстлик алоқаларини ўрнатиш масалаларига қаратилди.

Музокаралар давомида Самарқанд ва Дубровник ўртасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича муҳим келишувларга эришилди. Жумладан, икки томонлама маданий-гуманитар тадбирларни ўтказиш, ҳар икки шаҳарнинг туристик салоҳиятига бағишланган ўзаро тақдимотларни ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.

Шу билан бирга, бизнес-миссиялар алмашинувини фаоллаштириш, Ўзбекистон ва Хорватия ишбилармон доиралари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан таклиф ва ташаббуслар билдирилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш