Logo

"Ўзбекистон – 2030" стратегияси хитой тилида нашр этилди

Октябрь 28, 2024. 15:37 • 32 сония

275
"Ўзбекистон – 2030" стратегияси хитой тилида нашр этилди

ПЕКИН, 28 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси ташаббуси билан "Тараққиёт стратегияси" маркази билан  биргаликда "Ўзбекистон – 2030" стратегияси илк бор хитой тилида рисола шаклида нашр этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Таржима Хитой Марказий Миллатлар университети доценти Дилсора Мирзаахмедова томонидан амалга оширилди.


Мазкур қўлланма Хитойнинг сиёсий, илмий-таҳлилий, ишбилармон доиралари ва кенг жамоатчилигини "Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида юртимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар жараёни ва уларнинг мазмун-моҳияти билан таништиришга мўлжалланган.


Шунингдек, хитой тилидаги "Ўзбекистон – 2030" стратегияси элчихона томонидан ўтказилаётган давра суҳбатлари, учрашувлар, брифинглар, ва тақдимотларда кенг тарқатилади. 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш