Logo

Ўзбекистон ва Дания икки томонлама ҳамкорлиги янги поғонага кўтарилади

Август 23, 2025. 12:53 • 53 сония

146
Ўзбекистон ва Дания икки томонлама ҳамкорлиги янги поғонага кўтарилади

КОПЕНГАГЕН, 23 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси (қароргоҳи Стокгольмда жойлашган) дипломатлари Дания Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаменти директори Карен Абрахамсен билан музокара ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда, шунингдек, Дания Ташқи ишлар вазирлиги гуруҳ раҳбари Тьерри Хоппе, Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликка масъул бошқарма бўлим бошлиғи Мариус Клансё ва Халқаро ҳамкорлик стратегияси бошқармаси вакиллари иштирок этди.


Мулоқот давомида икки давлат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик ҳамда таълим, туризм, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ўзаро алоқаларни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.


Томонлар сўнгги йилларда савдо айланмасида мунтазам ўсиш динамика эга эканини ҳамда ушбу тенденцияни институционал мулоқот механизмлари орқали қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидладилар.


Шу йил октябрдан бошлаб "Centrum Air" авиакомпанияси томонидан Тошкент – Копенгаген – Тошкент йўналиши бўйлаб тўғридан тўғри авиақатновларнинг йўлга қўйилаётгани Ўзбекистон ва Дания ўртасида алоқалар, хусусан, иқтисодий ҳамкорлик ва сайёҳлар оқимининг янада ошишига муҳим туртки бўлиши алоҳида эътироф этилди.


Эслатиб ўтамиз, Даниянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Йеспер Вар ўз фаолиятини шу йилнинг 1 августида бошлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш