Даниянинг янги элчиси Ўзбекистонда аккредитациядан ўтди
Август 01, 2025. 13:05 • 1 дақ
• 602
ТОШКEНТ, 1 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Даниянинг янги элчиси этиб тайинланган Йеспер Варни қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.

"Даниянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Йеспер Вар жанобларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилдик, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. - Мазмунли суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги имкониятларини муҳокама қилдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги шерикликнинг тўлиқ салоҳиятини рўёбга чиқариш йўлида фаол ҳамкорликка тайёр эканини билдирди. Жаноб Элчини ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий табриклаймиз ва дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилаймиз".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Дания ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 25 январда ўрнатилган. Эътиборлиси, Дания Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган биринчи Европа давлати ҳисобланади.
Мамлакатимизга тайинланган янги элчи 62 ёшда. Тажрибали дипломат Дания Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ва хориждаги қатор элчихоналарида турли лавозимларда ишлаган. Шунингдек, Туркия, Озарбайжон, Исроил, Малайзия ва Эрондаги элчи лавозимларида фаолият юритган. 2024 йилдан бери у Даниянинг Россиядаги элчиси сифатида фаолиятини олиб борган.
Йеспер Вар 2024-2025 йилларда Ўзбекистонда дипломатик миссия раҳбари сифатида аккредитациядан ўтган Якоб Хеннингсеннинг ўрнига тайинланди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди