Ўзбекистон ва Қозоғистон саноат кооперациясини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда
Август 18, 2025. 16:13 • 58 сония
• 166
ТОШКЕНТ, 19 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон саноат ва қурилиш вазири Ерсаин Нагаспаев билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президентининг 2024 йил август ойида Остонага амалга оширган ташрифи якунлари бўйича имзоланган "йўл харитаси"да назарда тутилган бир қатор лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва уларни ижросини янада жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
2030 йилга қадар ўзаро товар айланмасини 10 миллиард долларга етказиш ва бу йўналишдаги техник тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва илғор стандартларни жорий этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги хомашёсини қайта ишлаш ҳамда тайёр саноат маҳсулотлари экспортини ошириш йўлларини кўриб чиқдилар.
Шунингдек, мулоқот давомида, инвестициявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, мустақил баҳолаш ва илғор корпоратив бошқарув мезонларини татбиқ этиш орқали харид-трансформация жараёнларини очиқ ва самарали ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Энергетика ускуналари ва ҳисоблаш тизимлари ишлаб чиқаришга доир ташаббуслар ҳам кўриб чиқилиб, лойиҳаларнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга келишиб олинди.
Бундан ташқари, учрашувда "Ўзбекистон технологик металлар комбинати" АЖ ва Тошкент вилояти делегациясининг 26-27 сентябрда бўлиб ўтадиган "Алтай инвест–2025" форумида иштирокини ишлаб чиқиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади