Ўзбекистон ва Покистон маданий ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда
Июль 10, 2025. 15:09 • 39 сония
• 643
ИСЛОМОБОД, 10 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон миллий мерос ва маданият вазири Аврангзеб Хан Хичи билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида маданий ҳамкорликни кенгайтириш, икки халқ ўртасидаги маънавий яқинликни мустаҳкамлаш ва амалий лойиҳаларни илгари суриш борасида фикр алмашилди. Томонлар Ўзбекистон ва Покистон маданияти кунларини ташкил этиш, Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросимида Покистон делегациясининг иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилдилар.
Маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш, Бобурийлар сулоласи тарихи бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш ва бошқа долзарб йўналишларда алоқаларни ривожлантириш юзасидан келишиб олинди.
Учрашув икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, тарихий ва маънавий яқинлик асосида дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш сари қўйилган муҳим қадам сифатида баҳоланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади