Британия компанияси Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш жараёнида иштирок этмоқчи
Август 28, 2024. 08:52 • 2 дақ
• 212
ЛОНДОН, 28 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг "TPP" соғлиқни сақлаш компаниясининг тадқиқотлар ва таҳлиллар бўйича директори Крис Бейтс билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда "TPP" нинг Ўзбекистон бўйлаб соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва бу орқали мамлакатда аҳоли саломатлигини янада яхшилашга эришиш бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Крис Бейтс компания фаолияти ва янги дастурий маҳсулотлар ҳақида маълумот берди. Унинг айтишича, "TPP" компаниясининг дастурий таъминотлари ҳар бир фуқаро ёки бемор учун индивидуал хусусиятга эга.
"Мазкур дастурий таъминотлар соғлиқни сақлаш билан боғлиқ масалаларини ҳал қилиш, даволаш самарадорлигини ошириш, илмий асосланган тиббий маслаҳатлар бериш ва таълим йўналишларини қамраб олади", – деди у.
Суҳбат давомида мазкур йўналишда икки томонлама алоқаларни янада жадаллаштириш мақсадида келгусида Ўзбекистоннинг тегишли мутахассислари учрашувлар ташкил этиш ва компания вакилларининг юртимизга сафарини ишлаб чиқиш тўғрисида аҳдлашилди.
Компания 1997 йилда Буюк Британия соғлиқни сақлаш тизимида самарадорлик ва стандартларни яхшилаш, жумладан рақамлаштириш мақсадида ташкил этилган. Шу кунга қадар ушбу ташкилот томонидан соғлиқни сақлаш йўналишларида бир қанча дастурий таъминотлар ишлаб чиқилган. Улар орқали мазкур соҳада рақамлаштириш, жумладан шифохона, шифокор ва бемор ўртасидаги мулоқотлар тартибга солинади. "TPP"нинг дастурий маҳсулотлари Британиядаги 25 дан зиёд йирик тиббиёт муассасаларида кенг қўлланилади. Шунингдек, компания хизматларидан дунё бўйлаб 14 мингдан ортиқ соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва 300 мингдан зиёд шифокор ва ҳамширалар фойдаланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди