Logo

Ўзбекистонлик талабалар Малайзияда туризм ва меҳмонхона менежменти йўналишида малака оширди

Апрель 22, 2025. 12:43 • 37 сония

756
Ўзбекистонлик талабалар Малайзияда туризм ва меҳмонхона менежменти йўналишида малака оширди

КУАЛА-ЛУМПУР, 22 апрель. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 1-21 апрель кунлари Бухоро давлат университетининг 22 нафар бакалавр ва магистрлик даражаси талабалари Малайзиянинг "CITY" университетида туризм ва меҳмонхона менежменти йўналиши бўйича малака ошириш курсларида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу дастурини муваффақиятли тамомлаган юртдошларимизга "CITY" университетининг тегишли сертификатлари топширилди.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида ватандош талабалар билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларимизнинг мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш борасидаги фаолиятига муваффақият тиладилар.

"CITY" университети 1984 йилда ташкил этилган. У Малайзиянинг етакчи таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Университет 60 дан ортиқ мамлакатдан келган талабалар учун 75 га яқин дастур бўйича таълим беради. "CITY" университети томонидан бериладиган даражалар бутун дунёда тан олинган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш