Берлинда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

Октябрь 16, 2026. 09:00 • 3 дақ

• 83

БЕРЛИН, 16 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигини мустаҳкамлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси, Германия Бундестаги, давлат идоралари, жамоатчилик вакиллари ҳамда ватандошлар иштирок этди.

Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов мамлакатимизнинг давлатчиликни мустаҳкамлаш, иқтисодиётни модернизация қилиш ва халқаро алоқаларни кенгайтириш борасидаги ютуқларини қайд этди. У Германия Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим ва ишончли ҳамкорларидан бири бўлиб қолаётгани, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, илмий-таълим ва маданий-гуманитар алоқалар изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Содиқ Сафоев Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётгани ҳақида сўз юритди. Шунингдек, у парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш ва парламент дипломатиясини янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

“Марказий Осиё–Германия” депутатлик дўстлик гуруҳи раиси Кристиан Гёрке савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, энергетика, касб-ҳунар таълими ва малакали кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратди.

“Ўзбекистон Олий Мажлиси делегациясининг ташрифи парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришда тўғридан-тўғри мулоқот нақадар муҳим ва самарали эканини яна бир бор намоён этди. Юзма-юз учрашувлар, фикр ва тажриба алмашиш ўзаро ишончни мустаҳкамлайди ҳамда ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратади. Бўлиб ўтган мулоқот парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшади ва икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқади”, – деди парламент аъзоси.

Шунингдек ўқинг

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Файзиева икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларни қамраб олганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, парламентларнинг ўзаро ҳамкорлиги икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш ва парламент назоратини такомиллаштиришга хизмат қилади.

“Сўнгги йилларда Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик стратегик шериклик даражасида ривожланмоқда. Бу сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро алоқаларнинг юксак даражасидан далолат беради. Шу билан бирга, ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта салоҳият мавжуд”, – деди у.

Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг бой мероси ва миллий санъатини акс эттирувчи маданий дастур тақдим этилди. Расмий қабул чоғида иштирокчилар парламентлараро ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашди.

Германияда меҳнат қилаётган, таҳсил олаётган ва илмий фаолият билан шуғулланаётган ватандошларимизга, уларнинг ютуқлари ва режаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш